“Ўзбекистон таъми,”, “Ўзбек таъми”, “Ўзбекистон танлови”, “Ўзбекистон орзуси” – бу каби реклама қонун талабларига тўғри келадими?
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа товарлар (иш, хизмат) рекламаларини тарқатиш ва жойлаштириш бўйича рекламалар ўрганилганда реклама тўғрисидаги қонун талабларига жавоб берилмаслиги аниқланди. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилмаган ҳолда “Ўзбекистон таъми,”, “Ўзбекистоннинг ҳақиқий муҳаббати”, “Ўзбек таъми”, “Ўзбекистон танлови”, “Ўзбекистон орзуси”, “Ўзбекистон халқи танлови” каби бўрттирувчи иборалар…