Сирдарё вилояти. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор!

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси Гулистон шаҳар “Обод Юрт” МФЙ, 3-мавзе, 78-уйда яшовчи фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқди. Мазкур мурожаатда “Омад” Хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати томонидан кўрсатилаётган хизматлардан истеъмолчилар норози эканлигини билдиришган. Жумладан, ўнга яқин эътирозларда қуйидагилар ҳолатлар келтирилган: Кўрсатилаётган хизматларнинг тарифи қиммат ва мижозлар билан келишилмаган; электр энергияси таъминоти яхши эмас;…