Фарғона вилояти. Янги уйнинг машмашалари тугайдими?!

Фарғона шаҳрида яшовчи Р.И. миллий гвардия ходимлари учун 2019 йилда “Файзиобод” МЧЖ томонидан қуриб фойдаланишга топширилган кўп қаватли уйни қайта-қайта таъмирлайвериб чарчади. Камчиликларнинг бирини тугатса, иккинчиси чиқаверди – ҳали эшик-ромлар, ҳали девор бўёқлари… Истеъмолчилик ҳуқуқлари поймол этилаётганлиги бўйича Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмасига мурожаат қилди. Тўғри-да, атиги бир йилгина яшаган уйи…