Карантин туфайли тўхтатилган ташқи реклама конструкцияларининг хатловлари давом эттирилмоқда
Жами хатловдан ўтказилган конструкциялар сони сони 11131 та.
2020 йилнинг 23 май ҳолатига республика ҳудудлари бўйича мавжуд ташқи реклама конструкцияларнинг жами 43 фоизи ишчи гуруҳ томонидан хатловдан ўтказилди.
Хатловдан ўтган 4770 та конструкциянинг 17,7 фоизида паспорти мавжуд бўлмаган ноқонуний ҳолда қуйидаги ҳудудларда ўрнатилгани аниқланди:
Қорақалпоғистон Республикаси 192 та;
Андижон вилояти 111 та;
Жиззах 89 та;
Навоий 86 та;
Самарқанд 275 та;
Сирдарё 39 та;
Тошкент вилояти 44 та.
Қалбакилаштирилган ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда паспорт олган ҳудудлар:
Навоий вилоятида 4 та;
Самарқандда 1 та.
Камчилиги мавжуд конструкциялар:
Конструкцияларнинг 10 фоизи автомобиль йўлларининг ажратувчи бўлагида ўрнатилган.
Хатлов натижаси: номувофиқ деб топилган ташқи реклама воситалари эгаларига тегишли туман ҳокимлиги томонидан талаб даражасига келтириш мақсадида мажбурий бўлган кўрсатмалар берилади.
мазкур қарор қабул қилинган санадан бошлаб берилган олти ой муддатда қарор талабларига мослаштирилиши шарт;
20.08.2020 йилга қадар белгиланган талабларга мослаштирилмаган реклама объектлари (конструкциялари) уларнинг эгалари томонидан ихтиёрий равишда ўз кучи билан олиб ташланади (демонтаж қилинади);
Акс ҳолда қурилмалар суд тартибида тегишли ҳокимлик томонидан демонтаж қилинади ва барча харажатлар реклама объектлари (конструкциялари) эгаларидан ундирилади.
Хатлов жараёнида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) паспортлари мавжуд бўлмаган (рухсатсиз ўрнатилган) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўттиз календарь кун ичида демонтаж қилиш бўйича ҳокимлик томонидан зарур чоралар кўрилади.
Эслатиб ўтамиз: Мавжуд ишчи гуруҳларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Маданият, Энергетика, Молия ва Қурилиш вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, ободонлаштириш бошқармасининг туман бўлимлари масъул ходимлари ҳамда ташқи реклама операторлари манфаатларини ифода этувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари киритилган.
Агентликнинг Реклама фаолиятини
тартибга солиш бошқармаси.
6,243