Истеъмолчилик соҳаси тушган мурожаатларнинг 90% уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси: электр энергияси, газ ва иссиқлик манбаига тегишли.
(Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги 2020 йилнинг ноябрь ойида фуқароларнинг мурожаатлари билан олиб борилган ишлар ҳақида)
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига жорий йилнинг ноябрь ойининг ўзида республика бўйича 4693та мурожаатлар келиб тушди.
Бу рақамни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққосланганда ариза ва шикоятлар сони 2,5 бараварга кўпайган. (сентябрь-1787, октябрь-1929).
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатишдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича аниқланган мурожаатларнинг сони эса 3544, одатдагидан 5 маротаба (сентябрь-1767, октябрь 792) кўп. Истеъмолчилар мурожаатларининг асосий қисми кўп қаватли уйларнинг электр энергия таъминоти, газ ва иситиш тизимлари билан боғлиқ. Шу билан бирга Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг 1159 ишонч телефони, веб-сайти ва электрон почтаси орқали кунига 600 га яқин сўровлар қабул қилинди. 23 ва 24 ноябрь кунлари эса рекорд миқдордаги мурожаатлар сони қайд этилди.
Мазкур фуқароларнинг мурожаатлари ҳудуд кесимида олинадиган бўлса биринчи ўрин Тошкент шаҳри, сўнгра Фарғона ва Тошкент вилоятларига тўғри келади. Тўртинчи ўринда Наманган вилояти турибди.
Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ахборот хизмати.
12,116