Бугун 17 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш агентлиги иштирокида МДҲ иштирокчи давлатлар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маслаҳат кенгашининг 18-мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Агентлик директори Хаитметов Элмурод Сидикматович “Ўзбекистон Республикасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсати”мавзусида ўз маърузаси билан иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 24 август санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, 2000 йил 25 январда Москва шаҳрида МДҲ иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги битим ратификация қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон 2011 йил 19 майда Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилишнинг асосий йўналишлари тўғрисида 2000 йил 25 январдаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённома тасдиқланди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги жорий йилнинг 11 сентябрь санасида ўз фаолиятининг бир йиллигини нишонлаган бўлиб, ушбу йил истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида намунали ва салмоқли йил бўлди. Агентлик фаолиятининг асосий йўналишлари бўлиб ҳар бир истеъмолчилининг ўз ҳуқуқларини ҳимояланганлиги билан қониққанлик даражаси ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш, мамлакатиз иқтисодий шаклланишида муҳим аҳамият касб этувчи фуқаролар манфаатларини асослари ва меросларини қонун даражасида мустаҳкамлаш ҳисобланади. Амалга оширилган ишлар тўғрисида Агентлик бошқарма бошлиғи Павел Магай батафсил маълумот берди.
Маълумот учун: МДҲ иштирокчи давлатлар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маслаҳат кенгашининг 18-мажлиси қатнашчилари бўлиб Россия Федерацияси, Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон Ўзбекистон давлатлари ҳисобланади.
1,322