“Қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларингиздан хабардормисиз?” мавзуидаги тарғибот акцияси Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси ва “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилди. “8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни”га бағишланган мазкур тадбир пойтахтимизнинг Яшнобод тумани “Яшнобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилди.
Тадбир иштирокчилари савдо ва хизмат кўрсатиш ҳамда дори воситаларининг чакана савдоси масалаларида қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ҳақ-ҳуқуқлари ҳақида хабардор қилинди.Соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий ечими юзасидан Агентликнинг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмаси ҳамда “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюроси ходимлари томонидан аҳолининг ўндан ортиқ саволларига тўлиқ жавоб берилди.
6,811