Тошкент вилоятнинг Олмалиқ ва Ангрен шаҳар ҳокимликларида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан сайёр қабуллар ўтказилди.
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ташкил этилган мазкур қабулларда кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар коммунал билан боғлиқ муаммолар бўйича мурожаат қилишди.Шунингдек, савдо, реклама ва бошқа йўналишларда ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам берилди.
Маълумот ўрнида: Мазкур тадбирлар жадвал асосида Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ўтказилмоқда.
2,166