Наманган вилояти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан 2020 йил давомида 1000 га яқин мурожаатларни ўрганиш жараёнида ҳамда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигини кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссия томонидан қўзғатилган 23 та ишлар натижасида 160 000 дан зиёд истеъмолчилар фойдасига 1 353 162 минг сўм ҳал қилиб берилди.
Мурожаатларнинг асосий қисми аҳолини табиий ва суюлтирилган газ, тоза ичимлик суви ҳамда электр энергияси билан таъминлашга оид бўлиб, бунда кўп ҳолларда асоссиз қарздорликлар ҳисоблангани, маиший газ баллони олишда ва табиий газ таъминотидаги узилишлар кўрсатиб ўтилган. Ичимлик суви масаласида уларнинг аксарият қисми ичимлик суви йўқлиги, тармоққа уланиш бўйича юзага келаётган муаммолар тўғрисида, транспорт соҳасида эса йўлкира нархларининг асоссиз ошиб кетиши юзасидан бўлган.
Ҳудудий тузилма бу ҳақда “Oydin Plaza Hotel”нинг конфернц-залида 2020 йилдаги фаолиятга бағишланган тадбирда оммавий ахборот воситалари учун маълумот бериб ўтилди.
6,219