#тарғиботтадбири
Тошкент вилояти
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ташкил этилган йиғилиш “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖда ташкил этилиб, унда вилоятининг 22 та туман ва шаҳар электр таъминоти корхонаси раҳбарлари иштирок этди.
Агентликнинг Тошкент вилояти ҳудудий тузилмаси бошлиғи Ў.Хакимов ва АЖ бош директори Н.Батировалар тадбир иштирокчиларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигига риоя этилиши, ишлар, хизматлар хавфсизлиги ва сифатли хизмат кўрсатиш,соҳада истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ҳамда ижро интизомига риоя этишда ҳамкорлик қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек,йиғилишда ҳамкорликда келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида ҳам келишиб олинди.
3,334