• Юқоричирчиқ тумани “Ўзбекистон” МФЙ, Даутбеков кўчаси аҳолисининг маҳаллий ташкилотларга қилган мурожаатлари натижа бермади
• Муаммо: сув босими паст, куннинг иккинчи қисмида эса сув таъминоти ўчиб қолади
• Носоз қувурлар янгисига алмаштирилиб,муаммо бартараф этилди
Ичимлик суви танқислиги “Ўзбекистон” МФЙ, Даутбеков кўчасида истиқомат қилувчи бир қанча хонадон аъзоларини ташвишга солди. Бир эмас, бир неча йиллардан буён давом этиб келаётган бу масала бўйича қилинган мурожаатлар эса самарасиз қолиб кетаверди.
Ўз вақтида ҳал этилмаётган ва кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлган мазкур ҳолат бўйича истеъмолчилар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилишга мажбур бўлишди.
Агентликнинг Тошкент вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан мурожаат ўрганилди ва “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ, Toшкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда Юқоричирчиқ туман ҳокимлигига тегишли кўрсатма хатлар жўнатилди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида носоз қувурлар янгисига алмаштирилди ва ичимлик суви бўйича истеъмолчиларнинг талаби тўлиқ қондирилди.
8,243