Истеъмолчи мурожаати
Жорий йилнинг февраль ойида Uzbekistan Airways авиакомпаниясидан “Тошкент-Тель-Авив» йўналиши бўйича бориб-қайтиш учун авичипта олгандим. (13.02.2020 -13.04.2020).
✈️ Мен пандемия шароити туфайли қайта олмадим, Исроилда деярли маблағсиз қолишга мажбур бўлдим. Бундан ташқари визаларни янгилашга тўғри келди, бунинг учун яна пул керак бўлди.
✈️ 2020 йил 27 июлдаТошкентга Исроил авиакомпаниясининг чартер рейси билан етиб келдим. Мен кассага фойдаланмаган қайтиш билетининг пули бўйича мурожаат қилдим,
❌ аммо улар мендан 5% қўшимча тўлов билан фақат бир йилдан кейин пулимни ёки ваучер олишим мумкинлигинитушунтириб, талабимни рад этишди.
❓Бу ерда айбим нима?❗️Истеъмолчи сифатида ҳуқуқларимни ҳимоя қилинишини сўрайман.
Мутахассис жавоби:
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентликнинг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, қурилиш ва транспорт соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси истеъмолчининг мазкур мурожаати бўйича «Uzbekistan Airways» миллий авиакомпаниясига сўров хати юборди.
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига асосан ҳар бир истеъмолчи товар(иш,хизмат)ларни эркин танлаш ва унинг сифатли бўлишига талаб қўйиш, агар ижрочи шартномани ижро этишга ўз вақтида киришмаса ёки шартноманинг белгиланган муддатда бажарилмаслиги аён бўлиб қолса, истеъмолчи ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномадан воз кечишга ва етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли. (19-модда Ў.Р. “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун. 19-модда.)
“Uzbekistan Airways» миллий авиакомпанияси томонидан истеъмолчига авиачиптанинг фойдаланмаган қисми учун тўланган 1 700 000 сўм қайтарилишига эришилди.
7,946