Нафақат 7 579 461,0 сўм қарздорлик, балки унга белгиланган 234 408,0 сўм пеня ҳам асоссиз деб топилди.
Етти ярим миллион сўмдан ортиқ қарздорлик қаердан келганига хайрон бўлган истеъмолчи ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилишини билолмай қолди.Устига устак электр тармоғига ноқонуний уланган дея далолатнома тузилгани ва 16 миллион 220 минг 541 сўмдан ортиқ унинг зиммасига “юклангани”дан истеъмолчи хушини йўқотишига оз қолди…
Аммо ҳақиқат қарор топди, истеъмолчининг манфаатлари ҳимоя қилинди. Халқ депутатлари Чуст туман Кенгаши депутати томонидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Наманган вилоят ҳудудий тузилмасига йўналтирилган сўрови ўрганиб чиқилганда истеъмолчи Ф.Ҳ.нинг ҳақлиги маълум бўлди.
Истеъмолчи тақдим этган ҳужжатлар ўрганилганда хонадонида фойдаланилган 3700463-рақамли аристон сув иситгични тасдиқловчи кафолат талонида 17.03.2018 йилда сотиб олинганлиги маълум бўлди. Чуст ЭТК ходимлари томонидан 1 дона
1,5 кВт аристонни тўлиқ даъво муддати 1095 кунга ҳисобланган, бироқ истеъмолчининг 3700463-рақамли аристон сув иситиш қурилмаси учун (17.03.2018 йил 07.09.2018 йил)
175 кун ўрнига, 1095 кунга ёки 920 кунга ортиқча ҳисоб-китоб қилиниб, истеъмолчига ортиқча маблағ ҳисобланганлиги маълум бўлди.
Ҳудудий тузилма томонидан “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Мазкур кўрсатма ижроси таъминланди ва асоссиз ҳисобланган жами 9 903 869,0 сўм маблағ истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди. Яъни 7 579 461,0 сўм асоссиз қарздорлик ва унга ҳисобланган 234 408,0 сўм пеня бекор қилинишига эришилди.
Маълумот ўрнида: “Истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-модда 2-хатбошиси “Сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас” деб кўрсатилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонуннинг 16-модда 4-хатбошисида “табиий монополия субъектларининг товарлари истеъмолчиларини камситилишига ёхуд истеъмолчилардан белгиланган нархларда (тарифларда) ҳисобга олинмаган ҳақ ундириш эвазига даромад олишга олиб келадиган бошқача хатти-ҳаракатларни содир этиш”ни чеклаш талаблари бузилганлиги аниқланди.
2,431