Суғурта полисининг қоидаларига кўра, суғурта ҳодисалари юз берганда суғурта ҳимояси тақдим этилади. Аммо “NEW LIFE INSURANCE” СК МЧЖнинг Наманган филиали имзолаган «Паноҳ» ҳаёт ва соғлиқни суғурта қилиш полиси (50/0086-LHC1) бўйича истеъмолчига бу хизматни кўрсатмади яъни суғурта қопламаси тўлаб бермади. Устига устак суғурта ҳодисаси юз бермаган, деган хулоса ҳам берилди.
Дарҳақиқат, жорий йилда мазкур компаниянинг Наманган филиали томонидан истеъмолчи М.Н. суғурта қилинди. Хусусан, Суғурта қоидаларида суғурта даврида COVID-19 инфекция касаллиги биринчи бор юзага келиб, унга ташхис қўйилса, суғурта қилинган шахс соғлиғининг бахтсиз ҳодиса ёки COVID-19 вируси билан касалланиши натижасида турғун шикастланиши (Суғурта қилинган шахснинг ногиронликка эга бўлиши) ва суғурта қилинган шахснинг COVID-19 вируси касаллиги натижасида вафот этган тақдирда филиал томонидан суғурта тўлови (пеня) берилиши белгиланган.
Истеъмолчи М.Н. “COVID-19” билан касалланганлиги тўғрисида барча ҳужжатлар (лаборатория натижаси, касаллик сабабли карантин ўтганлиги ҳақида маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар)ни мазкур МЧЖга тақдим этди. Аммо «Паноҳ» ҳаёт ва соғлиқни суғурта қилиш тўғрисидаги 50/0086-LHC1-сонли суғурта полиси қоидаларига 4.1.-бандига мутлақо риоя этилмайди. Суғурта қопламасини тўлаб беришлари бўйича ёзма ариза тақдим этилиб, унга
суғурта қилдирувчи ва/ёки суғурта қилингани бўйича тўлов ҳақидаги ариза ва шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳам илова тарзда тақдим этилди. Компаниянинг Наманган вилоят филиали эса бу ҳужжатларни вақтида расмийлаштирмаган ва “NEW LIFE INSURANCE” СК МЧЖга ўз вақтида юбормаган. МЧЖ ўз айбини истеъмолчига ағдаргани етмаганидек, истеъмолчи коронавирусга чалинган шахс билан мулоқотда бўлган холос, бу ташхис билан суғурта қопламаси тўланмайди, деган хулосани берган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмасига тушган бу мурожаат ижобий ҳал этилди. “COVID-19” касаллиги билан боғлиқ барча зарур ҳужжатлар қайта кўриб чиқилди. Суғурта воқеаси бўйича олиб борилган ўрганишларда бу ҳолат суғурта ҳодисаси деб тан олинди. Компания томонидан (COVID-19 натижасида суғурталанган шахс касалхонага ётқизилган тақдирда, касалхонага ётқизилган ҳар бир кун учун унга 150 минг сўм миқдорида тўланиши, шундай қилиб, 20 кун ичида бу миқдор 3 миллион сўмни ташкил этади) М.Н.га суғурта қопламаси – 3 000 000 сўм тўлаб берилди.Бу қандай ҳисоблангани кўпчиликни қизиқтириши мумкин. Масалан, агар суғурталанган шахснинг ёши 35 ёшда бўлса ва керакли суғурта суммаси 30 миллион сўмни ташкил этса, у ҳолда унинг суғурта нархи 240 минг сўмни ташкил этади.
3,843