Қизилтепа тумани ҳудудида жойлашган “Консурун” маҳалла фуқаролар йиғинии Навоий шаҳри марказидан бир неча ўн километр узоқда жойлашган. Шу сабабли мазкур маҳалла аҳолиси туман ёки вилоят марказига келиб-кета олмайди. Бунинг оқибатида аҳолида уй-жой, коммунал, қурилиш, транспорт, умумий овқатланиш, савдо ва реклама соҳаларида баъзида бирмунча муаммолар тўпланиб қолади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Навоий вилояти ҳудудий тузилмаси айнан олис ҳудудлардан Қизилтепа туманида бўлиб, ушбу маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди. Унда ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролардан муаммоли масалалар кўтарилиб, жумладан электр энергияси, табиий газ, суюлтирилган газ баллонларини ўз вақтида етказиб берилмаслик ҳолати, ичимлик суви билан боғлиқ ҳамда шу каби 15 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг аксарият қисми тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жойида ҳал қилинишига эришилди.
4,180