Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи И.Ғ.нинг 2018 йилнинг 31 мартида сотиб олган TV FRT-Led 43/A9000 Smart русумли телевизорида жорий йилнинг 21 апрелида носозлик юзага келган. Яъни телевизор хира кўрсатиб, овози ҳам чиқмай қолди. Телевизорни кафолат муддатида таъмирлатиш бўйича қилинган мурожаат пайсалга солинди. Шундан сўнг И.Ғ. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига бу ҳақда шикоятини билдирди. Агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий тузилмаси мазкур ҳолатни ўрганиб чиқди ва ҳақиқатан ҳам телевизорнинг ишлаб чиқаришдаги нуқсони борлиги маълум бўлди. Шундан сўнг дўкон томонидан истеъмолчига нуқсонли телевизор ўрнига худди шу русумдаги сифатли телевизор алмаштириб берилишига эришилди.
7,225