Ўзбекистон Республикаси Президентига ишонч телефони орқали ҳудудий бошқармага 2020 йил 17 февраль куни Самарқанд шаҳрида яшовчи истеъмолчи М.Х.нинг мурожаати келиб тушган бўлиб, унда Самарқанд шаҳридаги ЯТТ А.Ж.дан 2020 йил 3 январ куни 1 йиллик кафолат муддати билан Samsung русумли телевизор сотиб олган. Аммо бир ой ўтар-ўтмас телевизорнинг носозлиги маълум бўлди яъни кўришга яроқсиз ҳолга келган. Бу борада тадбикорга бир неча бор мурожаат этганлиги, талаби эса мутлақо қондирилмаган.
Истеъмолчининг мурожаати ҳудудий бошқарма томонидан ўрганиб чиқилганда дўкон сотувчи томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун талаблари бузилганлиги маълум бўлди. Сотувчи бу ҳақдаги тушунчага эга бўлгач, телевизорни сифатлисига алмаштиришдан бошқа иложи қолмади.
9,441