Юнусобод тумани “Хиёбонтепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди 17 та кўчадан иборат бўлиб, 611 та якка тартибдаги хонадонлар ва 141 та кўп қаватли уйларда 3491 нафар аҳоли истиқомат қилади.
Бугунги кунда кўп қаватли уйларга “Кумуш булоқ” бошқарув сервис компанияси томонидан коммунал хизматлар кўрсатиб келинмоқда.
“Маҳаллабай” тизими асосида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлининг ишчи гуруҳи мазкур маҳалла масъуллари билан аҳолининг турмуши, яшаш шароити билан янада яқиндан танишиб бормоқда.
Ўрганишлар давомида аҳоли томонидан билдирилган таклифга биноан маиший чиқиндилар учун Эзгулик 1-тор кўчаси, 1-уй олдига шундай контейнер келтирилди.
“Хиёбонтепа” МФЙдаги Эзгулик 1-тор кўчаси, 12-уйнинг девори тагидан беҳуда сизиб оқиб ётган ичимлик суви ҳам ишчи гуруҳининг диққатини тортди. Бу ҳақда туман “Сувоқава” ташкилотига мурожаат қилинди. Эски қувур таъмирланди.
Айниқса, бу ҳудуд ойлар давомида йиғилиб қолган чиқиндилардан ҳоли бўлди. Маҳалла аҳли ҳам ободонлаштириш ишлари фаол қатнашди. “Орифжон сервис” МЧЖ томонидан шу куни Боғишамол кўчаси, 57/3 кўп қаватли уй атрофида тўпланиб қолган чиқиндилар бартараф этилди.
1,415