Истеъмолчи 2019 йилда акциядорлик тижорат ALOQABANKнинг Қорақалпоғистон филиали билан шартнома тузиб, 69 миллиондан ортиқ пулни кредит учун олдиндан тўлаб ўз мажбуриятини бажарди.
Тузилган шартномага мувофиқ банк кўп хонали квартира учун кредит суммасини “AYDOS QURILIS MONTAJ” МЧЖ корхонаси ҳисобига 10 кун ишида тўлаб бериши керак эди. Бу орада истеъмолчи янги уйга кўчиб ҳам ўтди. Аммо банк томонидан кредит бир йил ўтса ҳам берилмади. Банкка қилинган мурожаатлар бесамар кетди. Шундан сўнг Қоракалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилди. Мурожаатни Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Қорақалпоғистон ҳудудий бўлими ходимлари чуқур ўрганиб чиқди.Банк ва истеъмолчи орасидаги шартноманинг қонуний кучга киришига эришилди. Натижада истеъмолчи номига 208 миллион сўмдан ортиқ кредит чиқариб берилишига эришилди
9,321