Дарҳақиқат, берилган буюртма ўрнига айнан зарур бўлиб турган вақтда умуман бошқа товар келтирилса ҳар бир инсоннинг қиладиган иши тўхтаб қолади. Бу ҳам майли-я, уни алмаштириб беришлари сўралса рад жавобини эшитса-чи, ўзини қаерга қўйишини билмайди, асаби бузилади…
Қашқадарё вилояти Муборак туманида истиқомат қилувчи Д.М.нинг туманда жойлашган савдо дўконидан 200 минг сўмга “Mannol classic” мотор мойини етказиб бериш учун қилган буюртмаси билан шундай ҳолат юзага келди.Тадбиркорлик субъекти томонидан товар алмаштириб берилмагач, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий тузилмасига мурожаат қилиб муаммосини ҳал қилиб олди. Ҳудудий тузилма томонидан хизмат кўрсатувчига буюртмаларни масъулият билан қабул қилиш ва етказиб бериш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
6,532