Наманган вилоят, Учқўрғон туманида яшовчи С.Ҳасанова Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ишонч телефони”га 2020 йил 9 майда мурожаат қилган.
Мурожаатда истеъмолчи харид қилган телевизорининг кредит тўловлари муддатини узайтириш бўйича амалий ёрдам сўраган.
Мазкур мурожаат Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Фуқаро С.Ҳасанова Норин туманида жойлашган “Gulnoza Bezaklari” МЧЖ савдо дўконидан 43 дюймли “Artel” телевизорини 6 ой муддатга ҳар ойда 617 000 сўмдан тўлаш шарти билан кредитга олганлиги ва карантин даврида икки ойдан бери иш жойи фаолият юритмаётганлиги сабабли, кредит тўловларини тўлашга имконияти бўлмаётганлиги маълум бўлди.
Ушбу масалада МЧЖ раҳбари билан келишилган ҳолда истеъмолчининг кредит асосий қарзи ҳамда фоизларини тўлаш муддати узайтирилишига эришилди.
9,230