Учқўрғон туманида истиқомат қилувчи С.Ҳ. Норин туманида жойлашган “Gulnoza Bezaklari” МЧЖ савдо дўконидан 43 дюймли “Artel” телевизорини 6 ой муддатга ҳар ойда 617 000 сўмдан тўлаш шарти билан кредитга олди.Аммо пандемия шароитида икки ой иш жойи фаолият юритмай қолди. Истеъмолчи мана шу давр учун кредитни тўлашга имконияти бўлмади. Аммо савдо шохобчаси томонидан тинмай бўлган қўнғироқларга кредит тўловлари муддатини узайтириш бўйича илтимос қилди.Бундан ҳеч бир натижа чиқмагач, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ишонч телефони”га мурожаат қилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий тузилмасига йўналтирилган бу эътирозли мурожаат ўрганиб чиқилди. Ушбу масалада МЧЖ раҳбари билан келишилган ҳолда истеъмолчининг кредит асосий қарзи ҳамда фоизларини тўлаш муддати узайтирилишига эришилди.
5,662