Бугунги кунда тушаётган мурожаатларнинг бир қисми ҳисоблагичларга тегишли бўлмоқда. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан У.Ҳ.нинг Агентликнинг “Call center”га қилган мурожаати юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди.
Муаммо атрофлича ўрганилганда қайта ҳисоб-китоблар аслида истеъмолчининг 38,0 минг сўм ҳақдорлигини кўрсатди. Аммо электр таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчига қўйилган 1100,0 минг сўм эса қайта асоссиз қарздорлик бўлиб чиқди.
Хусусан, муаммо янги автоматлаштирилган электр ҳисоблагични хонадонга ўрнатилиши жараёнида У.Х.га ундан фойдаланиш тартиблари ҳақида тўлиқ тушунтириб ўтилмаган. Истеъмолчи 71 ёшда бўлиб, тўловларни ўз вақтида, мунтазам тўлаб боришга одатланган. Охирги марта ҳам тўловларни амалга оширган, лекин қарздорлдик юзага келганда автоматик ўчиб қолиши ҳақида билмаган.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида ижрочи истеъмолчига ўзи реализация қилаётган иш, хизматлар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.
7,706