Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлиги томонидан Б.М.нинг 1159 ишонч телефони орқали 2020 йил 18 март куниқилган мурожаати кўриб чиқилди.
Истеъмолчи 2020 йил 10 март куни соат 12:26да ХАТБ “Давр банк”нинг Чилонзор филиалида“Humo” банкомати дастури 2 миллионсўм миқдоридаги пулпул ечилганини кўрсатган бўлса-да, аммо нақд пулини ололмаган…
Б.М “ечилган” пул маблағларини банк пластик картасига қайтарилиши юзасидан банк филиали бошқарувчисига ариза билан мурожаат қилган. Лекин муаммо оарадан ўн кун ўтишига қарамай эътиборсиз қолган.
Агентлик ходимларининг кўмаги билан хизмат кўрсатувчи банкоматдаги дастурда носозлик юзасидан келиб чиққан мазкур муаммо қисқа муддатда ҳал этилди. Икки миллион сўм пул маблағи истеъмолчининг банк пластик карточкасига қайта тушириб берилишига эришилди.
Мурожаатчи муаммоси ўз вақтида ҳал қилингани юзасидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига миннатдорчилигини билдирди.
5,822