* кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун 01-% миқдорида жарима кўлланишини банк билармиди?
* банк 6 469 658 сўм жаримага “тушди”, истеъмолчига жами 27 173 658 сўм пул маблағини қайтариб берди;
* шартнома шартлари қоғозда қолиб кетмайдиган бўлди.
Ўзининг барча мажбуриятлари тўлиқ бажарилганидан хурсанд бўлиб,банкдан чиққан истеъмолчи оғирини енгил, узоғини яқин қиладиган янги автомашинани кўз олдига келтирди.Бунинг учун фақат банкдан авто кредит ажратилса бас, аммо…
Сайхунобод туманида яшовчи Б.Т. жорий йилнинг 24 февраль куни “Дамас-2 Д-2” автомашинаси сотиб олиш учун 64 696 586 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш бўйича АТ “Халқ банки” Сайхунобод филиалига ариза билан мурожаат қилган. Аризаси банк томонидан шу куннинг ўзидаёқ кирим қилинган, ариза илова қилиниб “AS-Cирдарё сервис” шўъба корхонаси билан автомашина сотиб олиш учун тузилган 1-403-2020-00647GM-сонли шартнома берилган.
Ариза банкнинг махсус комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиб, кредит ажратилиши тўғрисида хулоса қилинди. Шундан сўнг истеъмолчи ва банк ўртасида 239-сонли кредит шартнома имзоланади.Ўзининг барча мажбуриятлари бажарилганидан истеъмолчи хурсанд бўлди, лекин шунга қарамай хизмат кўрсатувчи банк томонидан “Дамас” автомашинаси сотиб олиш учун кредит маблағи ажратиб берилмади.
Ўз вақтида кредит ажратиб бермагани етмаганидек, истеъмолчи амалга оширган тўловларни қайтариб берилишини ҳам таъминламади.
Муаммо ҳал этилавермагач, истеъмолчининг бу банкка бўлган ишончи йўқолди ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Сирдарё вилоят тузилмасига ариза билан мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Аризада келтирилган важлар атрофлича ўрганиб чиқилиб,Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг вилоят тузилмаси юридик бўлими томонидан Б.Т. манфаатида фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судига даъво ариза киритилди. Хусусан, мижоз билан банк кредит шартномасиниг 6-2 бандига асосан шартномада кўрсатилган вақтда кредит ажратилмагани банк қарздорга кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун 01-% миқдорида жарима кўллаш белгиланган. Ушбу бандга асосан мижозга кредит ажратилмаган ва Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 8 ва 19- моддаларининг бузилишига асосан иш қўзғатилди.
Натижада суднинг 2020 йил 7 август кунги ҳал қилув қарорига асосан кредит ажратиб берилмаганлиги сабабли банкка 6 469 658 сўм жарима солиниб, жами 27 173 658 сўм пул маблағлари Б.Т.га қайтарилди.
10,009