Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмасига В.Т.Угайдан мурожаат келиб тушди.
Унда 600 000 сўмга Zivertt концертига сотиб олинган чипта муаммоси баён этилган. Истеъмолчи В.Т. Угай ушбу масаласини ҳал этишларини сўраб концерт ташкилотчиси «Iticket Ingruz» МЧЖнинг масъулларига мурожаат қилди. Ўз навбатида «Iticket Ingruz» МЧЖ истеъмолчига чипта пулини, уни сотиб олинган кассадан қайтариб олиши мумкинлигини билдирган. Чипта “Компас” савдо марказидан харид қилинган бўлиб, бугунги кунда бу касса ёпилган.
Ҳудудий тузилма ходимлари томонидан “Iticket Ingruz» МЧЖ тегишли сўров юборилди. Шундан сўнг В.Т.Угайга 600 000 сўм миқдоридаги маблағ қайтариб берилишига эришилди.
7,847