Истеъмолчидан мурожаат:
Мен “MILLION” жамоаси концерти учун 6 чиптани 560 000 сўмга сотиб олган эдим. Пандемия сабабли концерт қолдирилди. Менга пулларимни кайтариб олишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ишонч телефони орқали қилинган мурожаатга аниқлик киритиш мақсадида “Bravo music” МЧЖга сўров хати юборилди. Агентлигнинг Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилди ва 29 март куни режалаштирилган “MILLION” жамоасининг концерт дастурига харид қилинган чипта учун 560 000 сўм 9 ноябрь куни истеъмолчининг пластик картасига тўлиқ тушириб берилди.
Ҳурматли истеъмолчилар, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига асосан сотувчи (ижрочи) кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас, ҳамда 12 моддасига асосан ишни бажаришни ва хизмат кўрсатишни тақиқлаб қўйиш муносабати билан истеъмолчига етказилган зарар ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
3,908