Андижонлик истеъмолчи Д.Юнусова «Капитал банк»дан истеъмол кредити асосида»Артел»дан 6 килограммлик ярим автомат кир ювиш машинаси сотиб олди. Аммо қисқа фурсатда унинг носозлиги маълум бўлди.Маҳсулотга уч йиллик кафолати ва бу даврда бепул сервис хизмати берилганди.Д.Юнусова кир ювиш машинасини созлатиш учун мурожаат қилганида унга эҳтиёт қисм учун 260 минг сўм, кўрсатиладиган хизмат учун 20 минг тўлов қилиши кераклигини айтишади. Шундай ҳам яхши ниятлар билан сотиб олган янги кир ювиш машинасидан фойдалана олмаган, устига-устак унга беш ой давомида кредит тўлаётган истеъмолчига бундай талаблар ортиқчалик қилди. Ҳуқуқлари бузилганидан хафа бўлди. Бу ҳақда дўконга ва сервис хизматига қилган бир қанча мурожаатлари бесамар кетди.
Ўзбекистон Республикаси Президентига ишонч телефони орқали келиб тушиб Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига йўналтирилган мазкур ариза» Улуғ баҳор» МЧЖ раҳбари билан атрофлича ўрганиб чиқилди.
Ўрганишлар натижасида мурожаатдаги ҳолатлар бартараф этилиб, истеъмолчининг талаби қондирилди.
5,650