Ғаллаорол тумани Нурафшон МФЙда яшовчи Ғ.Ўсаров 2020 йил 12 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мурожаат қилди. Унда Ғ.Ўсаров 2020 йил 7 февралда Жиззах шаҳрида жойлашган “Зебо” савдо мажмуаси ҳудудидаги 3-дўкондан уяли алоқа телефон қурилмаси харид қилганлиги, сотиб олган телефон қурилмаси яхши ишламаётганлиги, унинг носозлигини бартараф этиш бўйича муаммолар юзага келаётганлиги бўйича эътироз билдирган.
Мурожаат юзасидан ҳудудий бошқарма ходимлари мазкур савдо дўконида фаолият олиб борувчи ЯТТ “Нурматов Жасур Тожибоевич” билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган ишлаб чиқарувчи ёки сотувчининг истеъмолчи олдидаги мажбуриятлари юзасидан тушунтириш берилди. Истеъмолчи томонидан харид қилинган уяли алоқа телефон қурилмаси савдо дўкони ходими томонидан қайтариб олиниб, ўрнига бошқа телефон қурилмаси алмаштириб берилиши таъминланди.
6,000