Монополияга қарши курашиш бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасига орқали Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Ҳ.Олимжон” МФЙ У.Олимов кўчаси 13-уйда яшовчи фуқаро Ж.Эгамбердиевдан ариза келиб тушди.
Мурожаатда Ж.Эгамбердиев 2019 йил
23 ноябрда Жиззах шаҳрида жойлашган “Кўк бозор” (“Жиззах марказий дехқон бозори” МЧЖ) савдо мажмуасидаги дўкондан кредит асосида мебелъ харид қилиш учун кредит шартномаси расмийлаштирганлиги ва кредит маблағлари Халқ банки Жиззах филиали томонидан савдо дўконига ўтказиб берилгандан сўнг ҳам мебелни ололмагани, шу муносабат билан ажратилган кредит маблағини устама фоизи билан қўшиб қайтарилишида амалий ёрдам сўраган.
Мурожаат юзасидан ҳудудий бошқарманинг Савдо, умумий овқатланиш, туризм ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан аризада таъкидлаб ўтилган савдо дўкони, яъни “Танита” МЧЖ томонидан истеъмолчи номига расмийлаштирилган истеъмол кредити устама фоизлари билан жами 11 546 000 сўм пул маблағларини (ўн бир миллион сўм кредит маблағи ва беш юз қирқ олти минг сўм кредит фоизи) тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.
Бу ҳақда “Халқ банки” ХТ Жиззах вилоят амалиёт бўлими 2020 йил 23 январь ҳолатига тақдим қилган маълумотномада Ж.Эгамбердиев номида кредит қарздорлиги мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилган.
6,323