Монополияга қарши курашиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасига орқали Жиззах вилояти Фориш тумани Гараша қишлоғида яшовчи Ш.Юнусова 2020 йил 10 февралда №18181-хқ/20-сонли келиб тушган мурожаатини ўрганиб чиқди.
Мурожаатда Ш.Юнусова 2019 йилда Жиззах шаҳрида жойлашган “Эски шаҳар савдо ва буюм комплекси” МЧЖдаги 13-қатор 14-сонли савдо дўконида фаолият юритувчи ЯТТ “Орзиқулов Худойберди”дан “Conford” русумли кир ювиш машинасини 1 200 000 (бир миллион икки юз минг) сўмга харид қилган. Мазкур товар кирни яхши ювган, аммо уни чайишга мўлжалланган қисми яхши ишламай қолган.Етти ойдан сўнг яхши ишламаётганлиги сабабли ушбу масала юзасидан амалий ёрдам сўраган.
Мурожаат юзасидан ҳудудий бошқарманинг Савдо, умумий овқатланиш, туризм ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ходимлари томонидан ишлаб чиқарувчи “Техно сириюс” МЧЖга ва сотувчи ЯТТ “Орзиқулов Худойберди”га Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13, 14, 15 ва 27-моддаларида белгиланган талаблар тўғрисидаги хатлар юборилди. Натижада истеъмолчи томонидан харид қилиб олинган кир ювиш машинаси савдо дўкони ходими томонидан қайтариб олиниб, маҳсулот учун тўланган пул маблағи қайта ҳисоб-қитоб қилиниб, тадбиркор томонидан мурожаатчига қайтариб берилишига эришилди.
6,065