Маълумки, кўп квартирали уйнинг йўлак эшиклари ва лифти носоз ҳолатда бўлиши хавфли.Уни ўз вақтида таъмирлаш, белгиланган муддатда алмаштириш зарур бўлади.
Юнусобод туманида жойлашган уйлардан биридаги лифтнинг кабина эшиклари яхши очилмай қолган, чироқлари ёнмайди, лифт қаватлар оралиғидаги майдонда турмайди… таъмирланади икки-уч кундан сўнг яна ўша аҳвол. Аҳолининг юқори қаватларга чиқиш ва тушиши янада қийинлашиб кетди. Бундан ташқари, йўлак эшиклари ҳам маънан эскирган.
Қиш кунларида уй йўлакларига совуқ кира бошлайди. Иккинчи томондан эшикнинг носозлигидан очиқ қолиши ҳам хавфли. Истеъмолчи К.Э. Ўзбекистон Республикаси Монполияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига бу ҳақда мурожаат қилди.
Мазкур мурожаат Ўзбекистан Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Тошкент шаҳар ҳудудий инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда жойида ўрганиб чиқилди ва муаммо ҳал этилди.
Мазкур уйга хизмат кўрсатувчи “MILLENNIUM COMMUNAL GROUP” МЧЖ томонидан уйнинг иккинчи кириш йўлагидаги лифт ускунаси ва эшик жорий таъмирдан чиқарилиб, ишчи ҳолатга келтирилди.
Асосийси, 2021 йилнинг биринчи чорак якунига қадар лифт ускуналарини давлат дастури асосида алмаштирилади ва кириш йўлагига темир кодли эшик қўйиладиган бўлди. Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 июнда “2021-2027 йилларда республикадаги кўп квартирали уйларнинг лифт ускуналарини таъмирлаш ва янгилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 376-сон қарори қабул қилинган.
8,833