Бу рақам “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан биргина маҳалладан, атиги бир мартагина маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетмаганлиги натижасида юзага келган. Энди бу тоннани кўрсатган рақамни икки-уч маротабага кўпайтириб ҳисобланса, қанча ахлат уюмлари тўпланиб қолишини билиш мумкин. Маълумки, ҳозир кузги-қишки мавсум. Чиқиндилар бирмунча кўпаядиган вақт бўлганлиги сабабли уларни ўз вақтида, белгиланган муддатда ташиб кетилиши зарур. Акс ҳолда чиқиндиларнинг аҳоли хонадонлари ва кўчаларида тўпланиб қолиши инсонлар ҳаёти ва атроф-муҳитга зарар етказиши мумкин.
Куни кеча ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўлган “Маҳалламизга “Тоза ҳудуд” машиналари 1 ойдан буён келмай қўйди” мавзуидаги танқидий мақола Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ижобий ҳал этилишига эришилди.
Мурожаатда келтирилган Бўстон тумани “Бўстон” МФЙда бугунги кунда жами 456 та хонадонда 671 та оила ва унда 2 866 нафар аҳоли истиқомат қилиши маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш Қоидалари”да белгиланганидек, маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича “Бўстон” МФЙ ҳамда туман “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан ҳамкорликда тасдиқланган график асосида ҳар ҳафтанинг душанба кунига белгиланган
Аммо “Тоза ҳудуд” корхонаси томонидан мазкур жадвалга риоя этилмагани натижасида аҳоли истиқомат қиладиган уйлар ва кўчаларда чиқиндилар ҳаддан ташқари кўп тўпланиб қолди.
Ҳудудий тузилма ходимларининг кўмаги билан шу куннинг ўзидаёқ хизмат кўрсатувчи корхонадан ажратилган иккита махсус автотранспорт воситасида ҳудуддан тўпланиб қолган 6,5-7 тонна чиқинди олиб чиқиб кетилди. “Бўстон” МФЙ аҳолисининг чиқинди билан боғлиқ муаммоси бартараф этилишига эришилди.
5,122