ИСТЕЪМОЛЧИДАН САВОЛ:
Газ жиҳозлари ким томонидан ва қандай тартибда техник кўрикдан ўтказилади?
МУТАХАССИС ЖАВОБИ:
Мавжуд тартиб-қоидага асосан газ таъминоти ташкилотига тасдиқлаган жадвал ва тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказиш ва уларга профилактик хизмат кўрсатиш мажбурияти юкланган:
- кўп қаватли турар жойлардаги газ плиталар, бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда – икки йилда бир марта;
- турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари – йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш – ҳар бир иситиш мавсуми бошланишидан аввал.
!!! Ёдда тутинг!
- Маиший истеъмолчилар ўз тасарруфидаги газ тармоқлари, приборлар, ускуналар, шунингдек, фойдаланилаётган ертўлалар, техник йўлаклар ва бошқаларни соз ҳолатда сақлаш, электр ёритиш ва вентиляция тизимининг доимий ишлашини таъминлашлари зарур;
- Фойдаланилган табиий газ ва газдан фойдаланиш ускунаси ҳамда уй ичи газ тармоқларига хизмат кўрсатиш юзасидан бажарилган ишлар учун газ таъминоти ташкилоти билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишлари шарт.
!!! Бу қоидалар табиий газ ишлаб чиқарувчилар, газ транспорти ва газ таъминоти ташкилотлари, истеъмолчилар, қурилиш-монтаж, лойиҳалаш, ишга тушириш-созлаш ташкилотлари томонидан бажариш учун мажбурий ҳисобланади.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”)
9,132