“Биз яшаётган уйнинг юқори қаватларига таъминотда сув босимининг пастлиги туфайли кейинги ойларда юқори қаватларга умуман ичимлик суви чиқмай қолди. Айни пандемия даври бўлгани сабаб бундан кўпчилик қийналиб қолишди. Зарурат туфайли сувларни мунтазам сотиб олиб фойдаланишга ҳар доим ҳам шароит ва имкон бўлмай қолди.
Мазкур ҳолат юзасидан турли идораларга оғзаки, ёзма равишда мурожаат қилдик, аммо шунга қарамасдан камчиликлар бартараф этилмади. Наилож ижтимоий тармоқ орқали “Пандемия пайти ҳатто қўлларимизни ювишга ҳам сув йўқ”лиги ҳақида мурожаат йўлладик.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий тузилмаси “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Фарғона шаҳар филиали билан кўтарилган муаммо бўйича хонадонларимизни ўрганиб чиқишди. Кўп қаватли уйимизга кирган ичимлик суви тармоғидаги мавжуд носозлик аниқланиб, улар таъмирланди.
Муаммолар бартараф этилгани ва хонадонларимизга ичимлик суви тўлиқ кела бошлаганидан жуда хурсанд бўлдик. Шу ўринда мурожаатимизни ўз вақтида ижобий ҳал этишда кўмак берган Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Фарғона шаҳар Музаффарова кўчаси 69-А уйда
истиқомат қилувчи аҳоли”.
6,506