Қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига Фарғона тумани, Қўрғонтепа қишлоғи Бегат кўчаси 48-уйда яшовчи М.Раҳмонқулов мурожаат қилди. Унда мазкур хонадон электр энергияси учун Фарғона тумани электр тармоқлари корхонаси томонидан асоссиз 1 549 187 сўм қарздорлик ҳисобланганлиги бўйича эътироз билдирган.
Мурожаатини ўрганиш давомида туман ЭТК ва фуқаро ўртасида тузилган шартномага асосан, 2013 йил январь ойида ҳисоблагич кўрсатгичи бўйича 2017 йил 10 февраль кунигача охирги тўловни амалга оширилганлиги солиштирма далолатномада акс эттирилганлиги аниқланди.
М.Рахмонқуловнинг хонадонига ўрнатилган электр ҳисоблагич кўрсатгичи 2019 йил 23 декабрь ойида 4297 кВт/с бўлган ҳамда ҳисоблагичга 2007 йил 17 июлда FR-82751 рақамли техник муҳр босилган.
Шунингдек, Фарғона ТЭТК назоратчиси томонидан 2016 йил 14 ноябрда ҳисоблагич кўрсатгичи 3095 кВт/с эканлиги тўғрисида истеъмолчига огоҳлантириш хати берилган бўлса-да, хизмат кўрсатувчи корхона томонидан абонентнинг шахсий ҳисоб рақамига 2013 йил 31 октябрдан бошлаб 2019 йилнинг 15 майигача 8087 кВт/с киритилган.
Мурожаат 2020 йил 31 январь куни истеъмолчининг хонадонига бориб ўрганилганда ҳисоблагич кўрсатгичи 4366 кВт/с эканлиги, М.Рахмонқулов хонадонида турли хил кВтдаги 9 та лампочка ҳамда 1 та телевизордан фойдаланилаётганликлари аниқланди.
Ўрганув натижалари Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги, яъни мижознинг шахсий ҳисоб рақамига асосланмаган 8087 кВт/с кўрсаткичи киритилгани маъдлум бўлди.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарма томонидан “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарорга асосан иш қўзғатилиб фуқаро хонадонига ҳисобланган асоссиз 1 549 187 сўм қарздорлик истеъмолчи фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
6,052