Сирдарё вилояти.
Янги харид қилинган “Damas” русумли автотранспорт воситаси биринчи кунданоқ ўзининг носозлигини кўрсатди: автомобилнинг двигатель қисми – мотори ишлаганда шовқин чиқара бошлади.
Истеъмолчи уни автотехник хизмат кўрсатиш шохобчасига олиб бориб кўрсатади. Мутахассис автомбилнинг мотор эҳтиёт қисмида нуқсон борлигини билдиргандан сўнг истеъмолчи уни автосалонга қайтариб олиб борди. Автосалон ходими бир ҳафтада масала ҳал этилишини, яъни автомобилни сифатлисига алмаштириб беришга ваъда берди. Аммо ваъда ўз вақтида амалга ошмади.
Автомобиль белгиланган вақтда етказиб берилмаганлигидан норози бўлган А.А. Ўзбекистон Республикаси Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилишга мажбур бўлди.Мазкур мурожаат Агентликнинг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилганда ҳақиқатан ҳам истеъмолчининг ҳуқуқлар бузилганлиги маълум бўлди.
Ҳудудий тузилма томонидан “Сирдарё автеххизмат” МЧЖга сўров хати юборилгандан сўнг қисқа муддатда А.А.га худди шундай русумдаги янги, сифатли “Damas” автомашинаси келтириб берилди
2,011