Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси Ҳ.Розиқовнинг ёзма мурожаати кўриб чиқилди.
Мазкур мурожаатда истеъмолчи ва “InFin Bank” АТБ ўртасида 2018 йилнинг октябрь ойида имзоланган 2018-415-сонли автокредит шартномасига асосан 2 йил муддатга енгил автомашина харид қилганлиги, енгил автомашинани банкка гаров таъминоти сифатида тақдим этиш жараёнида “GROSS INSURANCE” МЧЖ Бухоро вилоят филиали суғурта компанияси билан тузилган шартномага асосан 2 йил муддатга олдиндан суғурта қилганлигини билдирган.
Истеъмолчи томонидан олинган ушбу автокредит бир йил муддат ичида муддатидан олдин тўлиқ сўндирилган ва шундан сўнг, истеъмолчи суғурта компаниясидан қолган 1 йил учун олдиндан тўланган суғурта пулларини қайтаришни сўраганида рад жавобини олганлигини маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқарма аралашувидан сўнг Ҳ.Розиқовнинг автомашина суғуртаси учун 1 йилга олдиндан тўланган пул маблағлари яъни
460 000 сўм мазкур МЧЖ суғурта компанияси томонидан қайта ҳисоб-китоб қилинди ва истеъмолчининг ҳисобрақамига тўлаб берилишига эришилди.
Истеъмолчи ушбу муаммо Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўз вақтида ҳал қилинганлиги юзасидан Бошқарманинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимларига ўз миннатдорчилигини билдирган.
Савдо, умумий овқатланиш, туризм, ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи М.Умаров
5,765