- 7 қаватли уйнинг лифти икки ой давомида таъмирланмади;
- 18 та хонадон эгалари, айниқса кексалар, беморлар ва ёш болалар бундан қийналишди;
- “Ўзшаҳарқурилишинвест” инжиниринг компанияси Бухоро филиали фуқароларнинг мурожаатига эътиборсиз бўлди.
Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси А.Темур мавзесида жойлашган 25-уй 2018 йилда фойдаланишга топширилган. Аммо қисқа вақт ичида лифт носоз ҳолатга келиб, аҳолига қийинчилик туғдирди. Бу ҳақда “Ўзшаҳарқурилишинвест” инжиниринг компанияси Бухоро филиали масъулларига қилинган мурожаатларнинг жавобини узоқ вақт кутишга тўғри келди. Турли баҳоналар ва эътиборсизлик оқибатида орадан икки ой ўтди, аммо масалага ечим топилмади.
Айниқса ёзнинг иссиқ кунларида бу муаммодан кексалар, беморлар ва ёш болалар юқори қаватларга тушиб-чиқишга қийналиб қолишди.Шундан сўнг 25-уйда яшовчилар Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий тузилмасига мурожаат қилишди. Аҳолининг эътирозли мурожаат бўйича “Ўзшаҳарқурилишинвест” инжиниринг компанияси Бухоро филиалига тушунтиришлар бериб ўтилди. Шундан сўнг носоз лифт таъмирланди ва истеъмолчиларнинг мурожаатлари ижобий ҳал этилишига эришилди.
8,921