• Истеъмолчи харид қилган автомашинаси учун захира ғилдираги берилмаган
• Уч ой ўтди, аммо бу ваъда ваъдалигича қолди…
У.М.нинг 2020 йил 17 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентига веб-сайт орқали қилган мурожаати Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан кўриб чиқилди.
Мазкур мурожаатда истеъмолчи сотиб олган автомашинаси учун захира ғилдираги берилмаганлиги ва орадан уч ой ўтган бўлса-да, “Бухороавтотеххизмат” МЧЖ бу масалани ҳал этмаётганидан норозилигини билдирган.
Агентликнинг Бухоро вилоят ҳудудий тузилмаси томонидан бу борада У.Маматқуловага кўмак берилди ва жорий йилнинг
21 апрель куни “Бухороавтотеххизмат”МЧЖ томонидан автомашинанинг эҳтиёт қисми – ғилдираги етказиб берилди.
6,344