“Биз 10 кишидан ортиқ жон битта хонадонда яшаймиз. Бизнинг газга эҳтиёжимиз катта. Яшаётган ҳудудимизда табиий газ йўқ. Боз устига суюлтирилган газ ҳам бугунги кунда муаммо бўлиб қолмоқда. Нега деганда, 3 та оила учун битта газ баллони камлик қилади. Биз бир неча маротаба масъулларга ушбу масалада мурожаат қилдик, аммо натижа йўқ. Илтимос, бизнинг хонадонга яна газбаллон олишда ёрдам беринглар.” – С.М. Андижон вилояти
Муаммо Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаси талаблари асосида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти Избоскан туман газ филиали масъул ходимлари билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам С.М.лар хонадонида 3 та маиший газ баллонидан фойдаланишга зарурат борлиги аниқланди. Мурожаат қаноатлантирилиб, 3 дона маиший баллонга суюлтирилган газ тўлдирилиб берилди.
4,033