“RAVVA ( Jony, Elman, Andro)” концерт дастури жорий йилнинг 28 март куни ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, аммо карантин чекловлари сабабли бекор қилинган эди. Истеъмолчи мазкур концерт учун 2 та чиптани 300 минг сўмдан (жами 600 минг сўм) харид қилгани, бу ҳақда концерт ташкилотчилари “LAKATUM PRODUCTION” МЧЖга қилган мурожаатларига қарамай унга тўланган пул қайтарилмаган.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига тушган мурожаат Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига асосан сотувчи (ижрочи) кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.
Натижада ушбу концерт ташкилотчилари “LAKATUM PRODUCTION” МЧЖ бекор қилинган концерт учун истеъмолчининг ҳисоб рақамига 600 минг сўм чипта пулини қайтариб берди.
5,871