Zivert ва Rasa концерт дастури жорий йилнинг 25 август куни ўтказилиши режалаштирилган бўлиб,
аммо карантин чекловлари сабабли бекор қилинган эди. Истеъмолчи мазкур концерт учун 2 та чиптани 150 минг сўмдан (жами 300 минг сўм) харид қилгани,
бу ҳақда концерт ташкилотчилари “iTicket.uz” МЧЖга қилган мурожаатларига қарамай унга тўланган пул қайтарилмаган. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига тушган мурожаат Реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасига асосан сотувчи (ижрочи) кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.
Натижада ушбу концерт ташкилотчилари “iTicket.uz” МЧЖ бекор қилинган концерт учун истеъмолчининг ҳисоб рақамига 300 минг сўм чипта пулини қайтариб берди.
13,400