Мазкур акция унда қатнашган кўпчилик истеъмолчилар эътиборини ўзига қаратди. Бироқ ваъда қилинган “Cashback” уларга қайтарилмади.
Агентликка ушбу акцияда қатнашган истеъмолчидан мурожаат келиб тушган бўлиб, унда истеъмолчи ва “Сирдарё автотеххизмат” МЧЖ ўртасида жорий йилнинг 19 май санасида шартнома тузилгани ҳамда шартномага мувофиқ, агар Nexia 3 автомобили қиймати тўлиқ тўланадиган бўлса, 4 600 000 сўм миқдоридаги cashback қайтарилиши лозим эканлиги, бироқ аслида маблағ қайтарилмаганлиги баён этилган.
“Сирдарё автотеххизмат” МЧЖга қилинган кўп сонли самарасиз уринишлардан сўнг, истеъмолчи Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилишга қарор қилди. Мазкур мурожаат Агентликнинг Сирдарё вилояти ҳудудий тузилмаси ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида шартнома шартлари фақат бир томон – истеъмолчи томонидан бажарилгани, ижрочи ўз ишига маъсулиятсизлик билан ёндашгани маълум бўлди, шундан сўнг юқоридаги жамиятга “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддаси талаблари бузилганлиги ҳақида хат юборилди.
Истеъмолчи пластик картасига “Сирдарё автотеххизмат” МЧЖ томонидан акцияда шартларига мувофиқ 4 600 000 сўм cashback суммаси қайтарилишига эришилди. Орадан 3 ой ўтганига қарамасдан, истеъмолчи ҳуқуқи қайта тикланди.
9,181