– Фуқаронинг аҳолига етказиб берилаётган, яъни биринчи марта олинаётган янги маиший газ баллонлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 августдаги
“Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 646-сонли қарорига асосан, тўлов ундирилмасдан берилиши бўйича Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига қилган мурожаати Самарқанд вилоят ҳудудий тузилмаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида юқорида номи келтирилган қарор билан тасдиқланган “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 16-банди талабларига асосан, истеъмолчининг аризаси асосида газ таъминот ташкилоти ўзининг балансида бўлган маиший газ баллонини тўлов ундирмасдан вақтинча фойдаланишга бериш мажбуриятини олиши керак. Бироқ “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминот филиали томонидан маиший газ баллон ўрнатиш хизмати учун 112 651 сўм миқдорида тариф тасдиқланган.
Ҳудудий тузилма томонидан “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминот филиали “Жомбойтумангаз” бўлими томонидан истеъмолчиларга кўрсатилган хизматнинг ҳаққонийлиги жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганиш давомида аҳоли билан ўтказилган сўровларда мурожаатда келтирилган важлар ўз исботини топди. Яъни “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминот филиали томонидан истеъмолчиларга хизмат кўрсатилмасдан 2018-2019 йиллар ва 2020 йилнинг январ-август ойларида 4 082 нафар истеъмолчидан 368 997 сўм асоссиз ҳақ ундирилгани тасдиқдланди. Шу сабабли ҳудудий бошқарманинг махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилди ҳамда махсус комиссияси қарори билан филиал томонидан ундирилган асоссиз маблағлар истеъмолчиларга қайтарилди.
“СИФАТСИЗ ҚУРИЛГАН УЙ-ЖОЙ УЧУН ҚУРУВЧИГА ЧОРА КЎРИЛИШИНИ СЎРАЙМАН”
– Истеъмолчининг агентликка қилган шикояти ҳудудий тузилма томонидан ўрганиб чиқилди. Ҳақиқатдан ҳам “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Самарқанд вилоят филиали томонидан бажарилган ишлар сифатсизлиги аниқланди. Ўрганиш натижасига асосан ҳудудий тузилманинг махсус комиссияси томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб кўриб чиқилди.
Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК Самарқанд филиали томонидан фуқаро О.Файзиева номига расмийлаштирилган Паст Дарғом тумани Ҳиндибой массивида намунавий лойиҳа асосида қурилган 8-сонли уй-жойнинг бажарилмаган ёки сифатсиз бажарилган ишлари юзасидан қайта смета ҳужжатлари тайёрланиб, ҳисоб-китоб қилинган ҳамда ушбу уй-жойнинг қурилишида аниқланган камчиликлар юзасидан 20 206 000 сўмлик қурилиш монтаж ишлари қайта бажарилди.
3,893