Агентлик томонидан ташкил этилганининг ўтган бир йили давомида ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама бозорини тартибга солиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш, истеъмолчиларнинг номуайян доираси манфаатларини кўзлаб таҳлиллар ўтказиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа йўналишларда бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан,
Норматив ҳуқуқий базани такомиллаштириш
86 та амалдаги қонунлар инвентаризация қилинди ва 32 та ҳужжат лойиҳаси бўйича хулоса берилди.
13 та ҳужжат лойиҳаси, шу жумладан 6 та янги ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди. Шундан, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга халқаро тан олинган нормалар асосида қўшимча ва ўзгартириш, «Реклама тўғрисида»ги Қонунни янги таҳрирдаги лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига киритилди.
11 та хорижий давлат ваколатли органи ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. МДҲ давлатлари имзолаган битимни (МДҲ иштирокчи-давлатларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги Битим) жорий йилда тасдиқлашга (қўшилишга) муваффақ бўлинди.
Аҳоли ва тадбиркорларнинг истеъмол маданиятини ошириш
- 280 та турли тадбирлар ташкил қилиниб, уларда 28 минг нафар иштирокчи қатнашди ва тафсилотлар 227 марта ОАВда ёритилди.
- 15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ташкил қилинган кенг қамровли маърифий ишлар доирасида 4,2 минг нафар юқори синф ўқувчилари учун «Сифат танлови – соғлом овқатланиш гарови!» мавзусида ўқув презентация қилинди, 1,9 минг ўқувчининг истеъмолчилик билими баҳоланди.
Республика ҳудудларида жойлашган савдо, коммунал, тиббиёт, дорихона, банк ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларида уюштирилган 75 та пресс-тур тадбирларда кенг жамоатчиликка улар фаолиятига оид (ижобий ва танқидий жиҳатдан) маълумотларни етказиш, соҳани мувофиқлаштириш ва назорат қилишга масъул бўлган идоралар томонидан фаолиятни тартибга солиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши ҳолати тўғрисида тегишли ахборотлар берилди.
Оммавий ахборот воситаларида турли мавзуларда 1,3 минг, шундан телевидениеда 182 та, радиода 63 та, босма нашрларда 100 та, интернет ва ижтимоий тармоқларда 955 та материал ва ҳуқуқий ахборот жойлаштирилди.
consumer.uz веб-сайти ва ижтимоий саҳифаси ташкил қилинди. Интерактив хизматлар ва онлайн савол-жавоб йўлга қўйилди.
Телевидение ва 30 та ташқи реклама мониторларида истеъмолчи ҳуқуқи ижтимоий ролиги намойиш қилинди.
Карантин даврида аҳоли учун муҳим бўлган 40 та йўналиш ва мавзуларда ҳуқуқий тушунтириш ва электрон ахборотлар берилди.
Истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
10 га яқин соҳавий ўрганишлар ўтказилган. Шундан, янги қурилган кўп қаватли уйларни сотиш, автомобилларни ижарага (автолизинг) бериш, тижорат банклари шартномалари, карантин даврида обуна ишлари, электр ва газ приборлари ўрнатилиши, суюлтирилган газ етказиб бериш, ҳудудларнинг мобил қамров даражаси, автобус бекатлари ҳолати ва бошқалар юзасидан мавжуд ҳолат таҳлил қилиниб, истеъмолчи ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича масъул идораларга ахборот ва ушбу соҳадаги қонунчиликларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритилган.
Шунингдек, 5 та ҳудудда (Андижон, Жиззах, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларида) истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимояланганлик даражаси – аҳолининг уй-жой, коммунал, алоқа, банк, соғлиқни сақлаш соҳаси фаолияти устидан қилган шикоятлари, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари томонидан савдо қоидаларига риоя этилиши, алоқа сифати (база тармоқ станциялари жойлашуви, мобил қамров даражаси), жамоатчилик назорати ва адвокатура, транспорт хизмати ҳолати, молиявий (банк, суғурта) хизматлари, таълим, спорт ва тиббий хизмат кўрсатиш салмоғи ҳамда бошқа ҳолатларни таҳлил қилиш орқали аниқланди ва баҳоланди. Ўрганиш натижалари бўйича йўл хариталари ишлаб чиқилди.
Истеъмолчиларнинг муаммоларини ҳал қилиш
Аҳолининг 12 мингдан ортиқ мурожаати ўрганиб чиқилган, шундан ижтимоий тармоқлардаги истеъмолчи ҳуқуқи бузилиши билан боғлиқ мингга яқин муаммога муносабат билдирилган.
1,7 миллион истеъмолчиларнинг ҳуқуқи бузилиши натижасида 23,5 млрд. сўм ортиқча маблағ ҳисоблангани аниқланган, улардан 5 млрд. сўмга яқини истеъмолчиларга қайтарилган.
Ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва олдини олиш
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида, бозорлар ва савдо мажмуаларида «Истеъмолчи бурчаги»ни ташкил қилиш ва уларда савдо фаолияти, товарлар сифати ва хавфсизлигини назорат қилишга масъул бўлган идора ва ташкилотларнинг ишонч телефонлари тўғрисидаги маълумотларни жойлаштиришни ташкил этиш бўйича иш олиб борилди. Хусусан,
- истеъмолчиларнинг ахборот хабардорлигини таъминлаш мақсадида республика ҳудудидаги 476 та бозор ва савдо мажмуаларида «Истеъмолчи бурчаги» ташкил қилинди, уларда мутасадди органларнинг ишонч телефонлари ва истеъмолчи ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирилди. 522 та бозорда «Назорат тарози»лари, 51,5 минг савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида корхона тўғрисида пешлавҳа ўрнатилиши таъминланди.
- Савдо устамаларига ва қоидаларига қатъий риоя қилиш, дори воситаларига бўлган сунъий танқислик ва ажиотаж талабни вужудга келтирмаслик, қонун ва лицензия талабларига амал қилмасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида 6 мингта дорихонага тегишли тушунтириш ва расмий огоҳлантириш хатлари берилди.
- 2,3 минг дорихонада мониторинг ўтказилди. Тақдим этилган маълумотлар ва фуқаро мурожаатлари асосида 97 та дорихонада ўрганиш ва 15 тасида текшириш ўтказилди, 25 та ҳолатда устамаларни 20 фоиз ўрнига 93 фоизгача қўлланилганлиги, 15 та ҳолатда яроқлилик муддати ўтган ва сифатсиз маҳсулот сотиш, 12 та ҳолатда лицензиясиз фаолият ва бошқа камчиликлар аниқланган, лицензия шартларини қўпол равишда бузганлиги учун 13 та ҳолат бўйича ҳужжатлар лицензияловчи органга юборилган.
- Аҳолига савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасини аниқлаш ва баҳолаб бориш мақсадида 3 та соҳада (транспорт, савдо, алоқа) 8 минг нафар аҳоли ўртасида сўровнома ўтказилди. Бунда, транспорт соҳасида иштирокчиларнинг 52,5 фоизи, савдода 58,9 фоизи ва алоқа хизматида 71,2 фоизи ўз ҳуқуқи бузилганлигини билдирган.
4,641