Мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони, 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4551-сон қарорларининг қабул қилингани ҳам айнан корхона ва ташкилотлар фаолияти учун зарур ва аҳамиятлидир.
Мазкур қарорларга асосан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя килиш агентлиги томонидан таркибий бўлинмалар фаолият йўналишларига оид 2021 йил 1-чораги учун иқтисодий ўқув амалий машғулотлари режа жадвали тасдиқланди. Унга кўра Агентлик ходимлари ва ҳудудий тузилмалари учун ҳар ҳафталик ҳуқуқий таълим бўйича ўқув соатлари жорий этилиб, бундай тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифлар, амалдаги қонун ҳужжатларини қўллаш ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини ходимларга батафсил тушунтириб борилади.
Хусусан, жорий йилнинг 29 январь куни ўтказилган ҳуқуқий таълим ўқув соати Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланди. Агентликнинг Истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Ботир Шарипов томонидан тингловчи-ходимларга аҳоли муаммолари билан ишлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиблари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.
1,546