ИСТЕЪМОЛЧИДАН МУРОЖААТ:
ИСТЕЪМОЛЧИДАН МУРОЖААТ:
Пойтахтимиздаги савдо марказларидан биридаги дўкондан 50% чегирма билан сотилаётган 1 350 000 сўмлик чармдан тикилган оёқ кийимини 670 000 сўмга чегирма нархида сотиб олдим.
Кассада харидорлар учун ёзув бор экан – “Чегирма қилинган товар алмаштирилмайди ёки қайтариб олинмайди!”.
🤷♀️ “Бу қишки пойабзални онамга совға тарзда олаяпман, мабодо ўлчами мос келмаса, уни алмаштиришим мумкинми?”, деган саволимга сотувчи салбий жавоб берди.
❌ Афсуски, оёқ кийими онамнинг ўлчамига тўғри келмади. Дўконнинг огоҳлантиришларига қарамай, сотиб олган маҳсулотни қайтариб беришга ҳақлиманми?
Истеъмолчилар бундай муаммога тез-тез дуч келадилар. Ушбу харид қилинган маҳсулот, яъни қишки пойабзал Ўзбекистон Республикаси Чакана савдо қоидаларининг (ВМҚ 75 02/13/2003) 1-иловасининг Зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган ноозиқ-овқат товарлари рўйхатига кирмайди. Шунинг учун, 27 бандни ҳисобга олган ҳолда, харидор ноозиқ-овқат товар унга берилган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида, агар бундан узоқроқ муддат сотувчи томонидан эълон қилинмаган бўлса, сотиб олинган товарни айнан шундай ўлчам, шакл, габарит, фасон, рангдаги ёки комплектациядаги бошқа товарга харид қилинган жойда ва сотувчи томонидан эълон қилинган бошқа жойларда нархида тафовут бўлган тақдирда сотувчи билан зарур ҳисоб-китоб қилган ҳолда алмаштиришга ҳақлидир.
Алмаштириш учун сотувчида зарур товар бўлмаган тақдирда ХАРИДОР СОТИБ ОЛИНГАН ТОВАРНИ СОТУВЧИГА ҚАЙТАРИШГА ВА УНИНГ УЧУН ТЎЛАНГАН СУММАНИ ҚАЙТАРИБ ОЛИШГА ҲАҚЛИДИР.
Қайтариш шартларга эътибор бериш муҳимдир.
28 Банд. 27-бандда кўрсатилган харидорнинг товарни алмаштириш ёхуд қайтариш тўғрисидаги талаби, агар товар истеъмол қилинмаган бўлса, унинг товар кўриниши, истеъмол хоссалари, пломбаси, ёрлиқлари сақланган бўлса, шунингдек, ушбу сотувчидан сотиб олинганининг исботи мавжуд бўлса қондирилиши керак, зарур сифатга эга бўлган, қайтарилмайдиган ёки ноозиқ-овқат товарлари рўйхатида кўрсатилган, ана шундай ўлчам, шакл, габарит, фасон, ранг ёки комплектациядаги бошқа товарга (мазкур Қоидаларга 1-илова) алмаштирилиши мумкин бўлмаган товарлар бундан мустасно.
Шунинг учун, агар истеъмолчи, масалан, харид қилган кийим ёки пойабзал ўлчами тўғри келмаса ёки истеъмолчи шунчаки ўз фикрини ўзгартирган бўлса, у чакана савдо қоидаларининг 28-банди шартларига риоя қилган ҳолда маҳсулотни дўконга қайтариш ёки шу дўкондаги бошқа бирон бир нарсага нарх фарқини қайта ҳисоб- китоб қилиш орқали алмаштириш ҳуқуқига эга.
14,006