Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Мазкур ҳужжат лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Реклама тўғрисида”ги Қонунларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сон Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида муҳим аҳамият касб этувчи ушбу қонун лойиҳасига қуйидаги ҳавола орқали ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.
6,278