Аслида ҳисоблагични қиёсловдан ўтказиш таъминотчи корхона зиммасида эди-ку?!.
Ўйламаган жойдан 200 минг сўм жаримага тушган истеъмолчи дастлаб ўз ҳуқуқларини тиклаш мақсадида мутасадди ташкилотга мурожаат қилган. “Хоразм сув таъминот” МЧЖга йўналтирилган бу мурожаат ўрганиб чиқилган. Жавоб хатида истеъмолчи хонадонидаги сув ҳисоблагичи қиёсловдан ўтказилмагани билдирилган, холос. Аммо Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига тушган бу мурожаат қайта ўрганиб чиқилди. Агентликнинг Хоразм вилояти ҳудудий тузилмасига маълум бўлишича истеъмолчининг фойдаланган сувдан қарзи йўқ, аммо муаммо ҳисоблагични қиёслашдан ўтказишда юзага келган…
МУҲИМИ: Таъминот ташкилотлари ҳисобга олиш ускуналари ўз вақтида қиёслашдан ўтказилишини кузатиб боради. Уларга даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин истеъмолчиларни даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантириш юклатилади. Бундай огоҳлантиришнинг мавжуд эмаслиги ҳисоблагични ўз вақтида қиёсловдан ўтказмаганлик учун жавобгарликни истеъмолчи зиммасидан соқит қилади.
Бу ҳолатда корхона ўз мажбуриятини истеъмолчи зиммасига қўйиб, устига устак жарима ҳам тўлатиб қўйган.
Шундан сўнг МЧЖ томонидан хонадоннинг сув ҳисоблагич ускунаси қиёсловдан БЕПУЛ ўтказилди, муаммо бартараф этилишига эришилди.
6,507